Раҳбарият

Юсупова Хилола Каримжановна

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи

 1972 йил Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, рус тили ва адабиёти, хуқуқшунос. Меҳнат фаолиятини 1994 йилдан Наманган давлат университети ўқитувчилигидан бошлаган. 1998-2000 йилларда  Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси вилоят қўмитасининг ижтимоий-иқтисодий ҳимоялаш бўлими мутахассиси, 2000-2004 йилларда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси вилоят қўмитасининг ижтимоий-иқтисодий ҳимоялаш бўлими мудири, 2004-2007йилларда Вилоят ҳокимлигининг хотин-қизлар масалалари котибияти бош мутахассиси 2007-2008 йилларда  Вилоят ҳокимлигининг хотин-қизлар масалалари котибияти мудири, 2008-2009 йилларда  Наманган шаҳар ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи, 2009-2012 йилларда - Республика «Оила» илмий-амалий маркази вилоят филиали директори,  2012-2015 йилларда Наманган  вилояти  ҳокимлигининг хотин-қизлар масалалари бўйича котибияти мудири, 2015-2017 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифаларида ишлаган.  2017 йилдан буён Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи.

 

 

 

 

Юсупов Абдуназар Абдуқодирович

вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиқ ўринбосари  

 1974 йил Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, умум техника фанлари ва меҳнат таълими. Меҳнат фаолиятини 1996 йилдан Наманган шаҳридаги 15-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчиликдан  бошлаган. 2000-2001йилларда  Наманган шаҳар халқ таълими бўлимининг ташхис маркази  мутахассиси, 2001-2002 йилларда  Наманган шаҳар "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси таянч пункти директори, 2002-2003 йилларда Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникмалар ҳосил қилиш марказининг бош мутахассиси, 2003-2008 йилларда  Наманган шаҳар халқ таълими бўлими мудири ўринбосари, 2008-2012 йилларда Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар маркази директори, 2012-2013 йилларда Наманган шаҳридаги 21-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернат директории, 2013-2014 йилларда  Наманган шаҳридаги 1-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернат директории , 2014-2017 йилларда  Наманган шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири, 2017-2018 йилларда  Наманган вилоят мактабгача таълим бошқармаси нодавлат мактабгача таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга тайёрлашнинг муқобил шаклларини ривожлантириш шўъбаси мудири вазифаларида ишлаган. 2018 йилдан буён вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиқ ўринбосари.