БОШҚАРМА ХОДИМЛАРИ УЧУН “МАЪНАВИЯТ ВА ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК СОАТИ” ЎТКАЗИЛДИ.

Наманган мактабгача таълим бошқармаси аппарати ходимларининг маънавий, ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2020-йил 8-июлдаги 100-сонли ҳамда вилоят мактабгача таълим бошқармасининг буйруқлари ижросини таъминлаш бўйича бошқарманинг маънавият хонасида “Маънавият ва ҳуқуқий саводхонлик соати” ташкил этилди. Мазкур тадбирда бошқарманинг аппарати таркибий бўлинмалари ходимларига мамлакатимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан Президентимизнинг соҳага оид яқинда қабул қилинган Фармон ва Қарорларининг мазмун - моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Мазкур “Маънавият ва ҳуқуқий саводхонлик соати”да вилоят мактабгача таълим бошқармаси Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш бўлими бошлиғи Назирахон Қамбарова томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108 сонли Фармони ҳамда “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884-сонли Қарорларининг мазмун ва моҳияти батафсил тушунтириб берилди.


Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати.

"БОЛАЖОН ЎЗБЕГОЙИМ" газетаси

Наманган вилояти мактабгача таълим ташкилотларини ижтимоий маънавий, оммабоп "БОЛАЖОН ЎЗБЕГОЙИМ" газетасининг навбатдаги 24-сони нашрдан чиқди.
Марҳамат, газета билан танишинг ва мутолаа қилинг! 
 
Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати.
 

"БАЙРОҒИМ МЕНИНГ - МЕНИНГ - ҒУРУРИМ, ИФТИХОРИМ !"

18 ноябрь куни - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 29 йил тўлади.

"БАЙРОҒИМ МЕНИНГ - МЕНИНГ - ҒУРУРИМ, ИФТИХОРИМ !"

Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати.

СВЕТЛАНА РУСТАМОВНА МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН !

Наманган шаҳридаги 44-мактабгача таълим ташкилоти директори АЛИБАЕВА СВЕТЛАНА РУСТАМОВНА “ХАЛҚАРО АМИР ТЕМУР ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ”НИНГ ЭСДАЛИК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ !

Наманган шаҳридаги 44-макбагача таълим ташкилоти директори АЛИБАЕВА СВЕТЛАНА РУСТАМОВНА узоқ йиллик самарали меҳнатлари, мактабгача таълим тизимида соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни Ватанпарварлик ва миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга, шуниндек мактабгача таълим тизимини ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси учун “ХАЛҚАРО АМИР ТЕМУР хайрия жамоат фондининг эсдалик нишони” билан тақдирланди.
Вилоят мактабгача таълим бошқармаси номидан СВЕТЛАНА РУСТАМОВНА ни ушбу юксак мукофот билан самимий табриклаймиз.
Устозга мустаҳкам сихат-саломатлик, узоқ умр, ва оилавий тинчлик-хотиржамлик ҳамда келгуси фаолиятларида ҳам улкан зафарлар тилаймиз.

Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармасининг ахборот хизмати.

НАМАНГАН ПЕДАГОГИКА КОЛЛЕЖИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Наманган педагогика коллежида мактабгача таълим вазирининг ўринбосари Маматқулов Шодиёр Абдувоҳидович ва Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармасининг бошлиғи Юсупова Ҳилола Каримжановналар томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Наманган шаҳри ва туманлардан келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Аксари мурожаатлар ижроси шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Бажарилиши лозим бўлганлари юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди, ўрганиш талаб этиладиганлари назоратга олинди.

Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармасининг ахборот хизмати.