"Янги йил" тадбирлари

"Янги йил" байрами болажонлар томонидан интиқиб кутиладиган қувончли байрамлардан биридир. Айниқса безатилган арча атрофида куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилиши,  Қорбобо, Қорқиз, турли эртак қаҳрамонларининг ташриф буюриши  ва совғалар болажонлар учун олам-олам қувонч улашади. Айни кунларда Наманган шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларида ҳам "Янги йил" байрам тадбирлари юқори савияда ташкил этилмоқда. 1,16,47-сонли мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилган байрам тадбирлари ҳам тарбияланувчиларга хуш кайфият улашди.