“Янги йил - янги орзулар”

Мингбулоқ туманидаги 50-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Янги йил - янги орзулар” мавзусида байрам тадбири ўтказилди. Тарбияланувчилар томонидан куй-қўшиқлар, рақслар ҳамда саҳналаштирилган чиқишлар намойиш этилди.  Байрамга Қорбобо ва Қорқиз ҳамда Ялмоғиз кампирнинг ташриф буюриши янада қизиқарли бўлди. Тадбирга тарбияланувчиларнинг  ота-оналари ҳам ташриф буюрдилар. Қорбобо томонидан болажонлар учун “Янги йил” совғалари улашилди. Жойларда шу каби байрам тадбирлари давом этмоқда