“Янги йил” байрам тадбири

Янгиқўрғон туманидаги Маданият марказида  туман ҳокимлиги томонидан 250 нафар мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун “Янги йил” байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида туман ҳокими А.Нажмиддинов, туман Ички ишлар бўлими, Мактабгача таълим бўлими, Касаба уюшмаси, “Ёшлар иттифоқи” ва Маданият маркази раҳбар-ходимлари иштирок этдилар. Тадбирда Маданият маркази ходимлари томонидан саҳналаштирилган театр ва 1-4-8-16-сонли мактабгача таълим ташкилотлари  тарбияланувчилари томонидан турли чиқишлар тақдим этилди. Тадбирда тарбияланувчиларга байрам совғалари топширилди.