“Baby land” ўз фаолиятини бошлади

Чуст туманидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони яна биттага кўпайди. “Сероб” МФЙда тадбиркор Б.Файзуллаев томонидан ўз маблағи ҳисобидан замонавий талаблар асосида бунёд этилган “Baby land” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Б. Охунов, туман прокурори Х.Адилов, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А. Юлдашев, туман Мактабгача таълим бўлими мудири Б.Сотимов, фаҳрий меҳмонлар, маҳалла фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Мазкур нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг лойиҳа қиймати 2 млрд. 500 млн. сўм бўлиб, 100 ўринга мўлжалланган ва 10 та иш ўрни яратилган. Мазкур таълим-тарбия масканининг очилиш маросими чустлик болажонлар ва маҳалла аҳлининг қувончига қувонч улашди. Бу эса ўз навбатида болажонларнинг замонавий шароитларда таълим-тарбия олишлари учун замин яратади.