ЭЪЛОН!

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича танлов эълон қилади.

Давлат мактабгача таълим ташкилотида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш Ўзбекистон Республикасидаги мактабгача таълим ташкилотларида соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга қўйиладиган гигиена талаблари (СанПиН) асосида туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари доирасида амалга оширилади.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги биносида ўтказилади. Манзил: 100070, Тошкент шахри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 17-уй.

Танловда юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган, умумий овқатлантиришни ташкил этиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этишни ҳоҳловчи корхона ва ташкилотлар Танлов Комиссиясининг Ишчи органи – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бошқармаси (А.Садиков, Г.Абророва) билан боғланиши мумкин.

Маълумот учун: Тел.: 71 207-04-08 (311); E-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Танловга қўйилган МТТларнинг лотлар бўйича тақсимланиши мазкур эълонга иловада кўрсатилади ва Мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 14 февралдаги "Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш юзасидан танлов ўтказиш тўғрисида" 28-сонли буйруғининг 2 иловаси билан тасдиқланган. Танлов мазкур меъёрий ҳужжат асосида ўтказилади.(28 Буйруқ 2-илова.pdf)

Танлов иштирокчиларининг таклифлари танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган манзил бўйича муҳрланган конвертларда тақдим этилади (танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза ташқи конверт устига елимланади).

Танлов иштирокчиси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг веб-сайтида (www.mdo.uz) берилган танлов ҳужжатлари намуналари билан танишиб, ўзининг ушбу танловда иштирок этишини расмий равишда хат орқали маълум қилади. Танловда иштирок этиш бўйича таклифлар (расмий хат ва муҳрланган ёпиқ конвертда) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг масъул ходимларига тақдим этилиши ёки почта орқали вазирликка юборилиши мумкин.

Танловда иштирок этиш бўйича таклифларни бериш:
2020 йил 9-17 март кунлари соат 10:00дан 17:00гача (шанба, якшанба дам олиш кунлари ҳужжатлар қабул қилинмайди) Энг охирги қабул қилиш муддати 17 март соат 17-00.

Иштирокчиларнинг таклифларини очиш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги биносида (Тошкент шахри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 17-уй) қуйидаги муддатларда соат 10-00дан амалга оширилади:

17-бўлим: Наманган вилояти 67-79 лотлар 27 март;

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овақтлантиришни ташкил этиш танловининг ЛОТлар бўйича тақсимоти