Муносабат

Жорий йилнинг 29 февраль куни “everyday.uz” сайтига "ЎзЛиДеП депутати Наманганнинг чегарадош ҳудудида боғча биносида ўқувчилар ўқиётганига гувоҳ бўлди" номли видеолавҳа жойлаштирилган. Унда боғчага ажратилган бинода 60 нафар боғча болалари билан 140 нафар 42-мактаб ўқувчилари таҳсил олаётгани айтиб ўтилган.
Ушбу ҳолат вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан назоратга олинди. Айни вақтда вазиятни батафсил ўрганиш ишлари ўтказилмоқда. Тез фурсатда мазкур ҳолатга аниқлик киритилиб, батафсил маълумот берилади.
Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси