Э Ъ Л О Н !!!

Мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 15 мартдаги 39-сонли Ўзбекистон Республикаси худудида каронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишини олдини олиш ва профилактика қилиш ҳамда вақтинча барча оммавий тадбирларни, шу жумладан турли йиғилиш ва байрамларни бекор қилиш тўғрисида буйруғи тасдиқланган.

Ушбу буйруққа асосан вилоят мактабгача таълим бошқармасининг давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш юзасидан ўтказиладиган Танлов тадбирларини номаълум муддатга қолдирилиши маълум қилинади.

Танлов тадбирларининг ўтказилиш вақти буйича қўшимча маълумотлар Наманган вилоят мактабгача таълим бошқармаси веб-сайти (www.namudo.uz) орқали маълум қилинади.