РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармасининг

“Tanqidlar Uz” канали орқали Наманган тумани “Хўжақишлоқ” МФЙ да истиқомат қилувчи ота-оналар номидан тумандаги 12-сонли мактабгача таълим ташкилотида, тарбияланувчиларнинг ота-оналаридан бадал пули учун қўшимча пул талаб қилинаётгани хусусидаги мурожаатни ўрганиш юзасидан

 

РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

2020 йил 28 октябрда “Tanqidlar Uz” канали орқали Наманган тумани “Хўжақишлоқ” МФЙ да истиқомат қилувчи ота-оналар номидан тумандаги 12-сонли мактабгача таълим ташкилотида, тарбияланувчиларнинг ота-оналаридан бадал пули учун қўшимча пул талаб қилингани хусусидаги мурожаатни ўрганиш юзасидан қуйидагиларни маълум қилинади.

Ҳақиқатдан хам 2020 йил март ойининг 15-кунидан Республикамиз бўйлаб (COVID-19) Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5969 сонли Фармони қабул қилинди, ушбу қарорни ижросини таъминлаш мақсадида, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 15-мартдаги 39 сонли, Наманган вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2020 йил  16-мартдаги 29 сонли ҳамда Наманган тумани мактабгача таълим бўлимини 2020 йил 16 мартдаги 22 сонли буйруғига асосан Наманган туманидаги барча мактабгача таълим ташкилотларнинг жумладан, 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини ҳам фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.

2020 йил 28 октябрь куни “Tanqidlar Uz” канали орқали Наманган тумани “Хўжақишлоқ” МФЙ да истиқомат қилувчи шахси ноъмалум бўлган ота-оналар номидан тумандаги 12-сонли мактабгача таълим ташкилотида, тарбияланувчиларнинг ота-оналаридан бадал пули учун қўшимча пул талаб қилинган, деган мазмунда мурожаат йўллаган.

Ушбу мурожаат жойида Наманган тумани мактабгача таълим бўлими ишчи гуруҳи томонидан 12-сонли мактабгача таълим ташкилоти кузатув кенгаши аъзолари ва ота - оналар вакиллари иштирокида ўрганиб чиқилди. Туман мактабгача таълим бўлими юристконсулт ва бош ҳисобчи томонидан МТТ да ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Аниқланишича, ташкилот директори Д.Юсупова томонидан ота-оналардан ҳеч қандай нақд пуллар талаб этилмаган. Ўрганиш давомида ва ота-оналардан бадал пули учун қўшимча пул талаб қилинди, дейилган мурожаатдаги фикрлар ўз тасдиғини топмади. Кузатув кенгаш аъзолари томонидан ҳам мазкур йўлланган мурожаат нотўғри эканлигини таъкидлаб ўтилди.

Наманган туманидаги “Хўжақишлоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган 12-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган йиғилишда кузатув кенгаши аъзолари ва ота - оналар вакиллари ҳамда МТТ ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғриси”ги 2020 йил 28 февраль, 114-сонли қарорига асосан мактабгача таълим ташкилотларида ота-оналар тўлови 1-май ҳолатига оширилганлигини ва шунга қараб болани келган кунини ҳисоблаб, шахсан ота-оналар томонидан банк орқали тўловни амалга оширилиши лозимлиги ҳақида яна бир бор тушунтириш берилди.

 

Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати