РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармасининг Наманган туманидаги “Кичик қурама” МФЙ ҳудудидаги 22 сонли мактабгача таълим ташкилотидан норози бўлиб, фуқаро Н.Джўрева томонидан “Tanqidlar.uz” канали орқали қилинган видео мурожаатини  ўрганиш юзасидан

 

РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

 

2020 йил 28 октябръ куни Наманган тумандаги “Кичик қурама” МФЙ ҳудудидаги 22 сонли мактабгача таълим ташкилотидан норози бўлиб, фуқаро Н.Джўрева томонидан “Tanqidlar.uz” канали орқали қилинган видео мурожаатни ўрганиш юзасидан қуйидагиларни маълум қилинади.

 Ушбу видео мурожаатда қўйилган масала Наманган тумани мактабгача таълим бўлими юристи Б.Эргашев, жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш бўйича мутахассис А.Орипов ва хисобчилар Д.Холмирзаева,  Ш.Тўйчиевалардан иборат ишчи гуруҳи томонидан кузатув кенгаши аъзолари билан биргаликда юқоридаги видеомурожаат муаллифи фуқаро Н.Джўрева иштирокида жойида кўриб чиқилди.

Хақиқатдан ҳам мамлкатимизда 2020 йил 15-март кунидан (COVID 19) каронавирус пандемияси кучайтирилгани муносабати билан Мактабгача таълим Вазирлиги, Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси ва туман мактабгача таълим бўлимининг тегишли буйруқлари асосида мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Мурожаатчининг фарзанди Олимов Тоғабек Наманган туманидаги     22 сонли мактабгача таълим ташкилотида жорий йилнинг март ойига қадар имтиёзли равишда, яъни бепул тарбияланиб келинган. Фуқаро ўз видео мурожаатида фарзанди Олимов Тоғабекни  22 сонли мактабгача таълим ташкилотига чиқмаганлиги ва 3 ойлик пули олдиндан тўлаганлигини таъкидлаб ўтган.

Ҳақиқатдан хам Олимов Тоғабекни тарбиячиси М.Қурбанова фуқаро Н.Джўреванинг уйига бориб сўровнома ўтказган. Унга кўра, мурожаатчи      фарзандини 22 сонли МТТга бормаслигини оғзаки равишда билдирган, лекин ҳеч қандай ёзма маълумот тақдим этмаган. Уни март ойида жами 360.000   (уч юз олтмиш минг) сўм пул тўлаганлиги ҳам тўғри. 2020 йил  2 ноябръ куни фуқаро Н.Джўраева 22 сонли МТТ билан қонуний тартибда фарзандини мазкур ташкилотда тарбияланмаслиги бўйича шартномани бекор қилиш юзасидан ёзма равишда ариза берди. Фуқаро Н.Джўревага шу куни ортиқча тўланган суммаси яъни 325.000 (уч юз йигирма беш минг) сўм маблағини банк пластик карточкасига туман “Агро банк” филиали орқали тўлаб берилди.

Мурожаатчи Н.Джўрева видео мурожаатда қўйган масаласини ҳал этилгани ва уни кўриб чиқилишидан қониқиш ҳосил қилганлигини билдирди.

 

Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси  ахборот хизмати