РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармасининг телевидения орқали “UZREPORT TV” телеканалида “Жонли эфир” кўрсатувининг савол-жавоб жараёнида “Учқўрғон туманидаги 12-сонли мактабгача таълим ташкилотига сифатсиз кўмир маҳсулотлари келтирилгани”, ҳақида берилган саволни ўрганиш юзасидан

 

РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

 

         Телевидения орқали “UZREPORT TV” телеканалида “Жонли эфир” кўрсатувининг савол-жавоб жараёнида “Учқўрғон туманидаги 12-сонли мактабгача таълим ташкилотига сифатсиз кўмир маҳсулотлари келтирилгани” тўғрисида берилган саволни ўрганиш юзасидан қуйидагиларни маълум қилинади.

 

2020 йил 31 октябрь куни Наманган  вилояти мактабгача таълим бошқармасининг ишчи гуруҳи аъзолари томонидан яъни, бошқарма бош ҳисобчиси С.Нурматов, бош иқтисодчи  М.Мўминов, Учқўрғон тумани мактабгача таълим бўлими мудири Д.Эсонбаева, МТБ бўлими эксплуатация хизмати бошлиғи К.Каримов, эксплуатация хизмати бўлими мутахасиси Н.Адашев, бош иқтисодчи М.Солиев ва 12-сонли мактабгача таълим ташкилоти директори С.Эгамовалар иштирокида телевидения орқали “Учқўрғон туманидаги 12-сонли мактабгача таълим  ташкилотига сифатсиз кўмир маҳсулотлари келтирилган”, мазмунида берилган савол бўйича жойида ўрганиб чиқилди.

         Ишчи гуруҳ томонидан ушбу қўйилган савол юзасидан тумандаги 12-сонли мактабгача таълим   ташкилотига бориб кўрилганда ҳақиқатдан ҳам мазкур МТТда жами 32 тонна  кўмир маҳсулоти захира қилинган ва белгиланган тартиб бўйича сақланмоқда.

Шундан 26,4 тонна кўмир ва 5,6 тонна кўмир брикетни ташкил этади. Ўрганиш давомида олинган барча кўмирларни  сифатли ва майда эмаслиги аниқланди. 

         Ўрганиш давомида “UZREPORT TV” телеканалида “Жонли эфир“ кўрсатувининг савол-жавоб жараёнида “Учқўрғон туманидаги 12-сонли мактабгача таълим ташкилотига сифатсиз кўмир маҳсулотлари келтирилгани” ҳақида берилган савол  ўз  тасдиғини топмади.

 

Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси  ахборот хизмати