НАМАНГАН ПЕДАГОГИКА КОЛЛЕЖИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Наманган педагогика коллежида мактабгача таълим вазирининг ўринбосари Маматқулов Шодиёр Абдувоҳидович ва Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармасининг бошлиғи Юсупова Ҳилола Каримжановналар томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Наманган шаҳри ва туманлардан келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Аксари мурожаатлар ижроси шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Бажарилиши лозим бўлганлари юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди, ўрганиш талаб этиладиганлари назоратга олинди.

Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармасининг ахборот хизмати.