РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Наманган вилояти Мактабгача таълим бошқармаси жорий йилнинг 12 май куни “Sizdan telegram” ижтимоий тармоғида Давлатобод туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 42-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотидаги шароит юзасидан эътироз мазмунида ёритилаган мурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Давлатобот туманидаги 42-МТТ манзилига қаратилган эътироз ижтимоий тармоқда ёритилган куннинг ўзида шахсан вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан воқеа жойида ўрганилди.

Қайд этилдики, ташкилотнинг ер майдони 1 гектар 0,39 сотих. Биноси 1969 йилда қурилган. Аммо, 2009 йилдагина жорий таъмирдан чиқарилган.

Шугина омилларнинг ўзи масала моҳиятини очиқлайди. Зотан, ўтган 52 йиллик эскириш даври, шунингдек, катта ҳовлидаги ташкилот молиявий имконият сиғимига тўғри келмайдиган ободонлаштириш ҳаражатларининг ортиб кетиши туфайли маълум муаммолар юзага келганлиги табиий. Шунга қарамасдан, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Яъни, жорий йилда маҳаллий бюджетнинг ортирилган қисмидан 450 миллион сўм ажратиш кўзда тутилган. Унга кўра, ташкилот биносининг фасад ва том қисмини, ички канализация тармоқларини таъмирлаш ҳамда йўлакларни асфальтлаш ва ёзги айвончалар қуриш режалаштирилган.

Алоҳида қайд этилдики, мазкур мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия ишлари ижобий йўлга қўйилган. Ҳозирда бу ерда жами  532 нафар тарбияланувчи 22 та гуруҳда тарбияланмоқда. Гуруҳларнинг 7 таси тўлиқ кунлик, 9 таси 6 ёшли мажбурий, 6 таси эса, ривожлантирувчи пулли қисқа муддатли бепул таълимга тайёрлашга йўналтирилган.  

Ташкилотда пандемия шароитида ишлашнинг тўлиқ тартиб-тамойиллари ишлаб чиқилган ва унга риоя этилмоқда.

Ҳудудга нафақат автомашиналар, шунингдек, бегона шахсларни кирғазиш ҳам қатъиян ман этилган. Ота-оналар билан мулоқот қилиш белгиланган тартибда, карантин чизиғидан ташқарида амалга оширилмоқда.

 

Наманган Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати

https://telegra.ph/R-A-S-M-I-J-M-U-N-O-S-A-B-A-T-05-13-2